17 Noy Ислом Каримов номидаги фонд янги таълим грантларини эълон қилади

Ислом Каримов номидаги фонд иқтидорли ва истеъдодли йигит-қизлар ўртасида Европа ва АҚШ олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида таҳсил олиш учун қуйидаги мутахассисликлардан янги грантлар танловини эълон қилади:

• табиий фанлар (қайта тикланувчи энергия манбалари, кимё)

• сув ва ер ресурсларини бошқариш

• машинасозлик технологиялари

• озиқ-овқат технологиялари, озиқ-овқат хавфсизлиги, озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва маркетинги

• архитектура (шаҳарсозлик, тарихий обидаларни муҳофаза этиш ва қайта тиклаш)

• дизайн (маҳсулот дизайни, саноат ва меъморчилик дизайни)

• рассомлик

Танловда инглиз, немис ёки француз тилларини аъло даражада билган, Ўзбекистон ёки чет эл олий ўқув юртини битирган ёки унинг сўнгги курсида таҳсил олаётган, ёши 35дан ошмаган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши мумкин.

Грант совриндорларининг чет элда таҳсил олиш ва яшаш харажатлари (2 йилгача) Фонд томонидан молиялаштирилади.

Диққат!!! Ҳужжатлар топшириш муддати 2017 йил 6 – 17 ноябрь.

Танловда иштирок этиш учун зарур бўлган ҳужжатлдар рўйхати:

• Фонд томонидан тасдиқланган шаклдаги танловда иштирок этишга ариза

• Низомдан кўчирма

• олий таълим муассаси ректори (ташкилот, корхона, муасаса раҳбари) номидан танловда муносиб номзод сифатида иштирок этиши тўғрисида Тавсиянома

• Фонд томонидан тасдиқланган шаклдаги Шахсий варақ

• паспорт нусхаси

• олий таълим муассасасини битирганлиги тўғрисдаги Диплом нусхаси ёки олий таълим муассасасининг охирги босқичида муваффақиятди таҳсил олаётганлиги тўғрисида ректордан маълумотнома.

Батафсил маълумот учун:

+99871 2373420, +99871 2373813

e-mail: info@fondkarimov.uz

Телеграм-канал: https://telegram.me/fondkarimov

Related Post

Birinchi kurs maktabi o’z ishini boshladi! Yurtimizdagi barcha ta’lim dargohlarida 5 sentabr kuni yangi o’quv mavsumi boshlandi. Xususan,  universitetimizda ham  bugun joriy yilda kirish imtixo...
Abiturientlar diqqatiga!!! Hurmatli abiturientlar, sizlarga shuni ma'lum qilamizki Toshkent shahridagi Turin politexnika universitetiga xujjatlarni qabul qilishning ohirgi mudda...
Talabalar uchun bino ijaraga olinadi!!! Toshkent shahridagi Turin politexnika universiteti talabalar turar joyi uchun 400 o'ringa ega bulgan binoni ijaraga oladi. +99871 246-63-17 +...