09 Apr Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университети “Очиқ Эшиклар Куни”га барчангизни таклиф этади!!!

Энг нуфузли ва замонавий Олий Ўқув Юрти талабаси бўлишни истаган ҳурматли ёшлар, академик лицей, касб-ҳунар колледж ва мактаб битирувчилари, барча абитуриентлар ва ота-оналар диққатига!

Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университетида “Очиқ эшиклар куни” ҳар ҳафтанинг Жума куни соат 15:00 дан 17:00 гача ўтказилишини маълум қиламиз.
“Очиқ Эшиклар Куни” давомида ташриф буюрувчилар университет таълим жараёни, мавжуд йўналишлар, хусусан: машинасозлик технологияси, саноат-хўжалик қурилиши ва архитектура, ахборот технологиялари ва саноатда ахбротлашган бошқарув тизимлари йўналишлари тўғрисида 2019-2020 ўқув йили учун университет қабул жараёни ҳақида ҳамда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишлари мумкин бўлади.
“Очиқ эшиклар куни”га мархамат!

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Кичик Халқа Йўли, 17 уй. Тел.: 71 246-63-48