“ Амалий фанлар” кафедраси тарихи

“Амалий фанлар ” кафедраси Тошкент шахридаги Турин Политехника Университетининг таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, кафедра Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим Вазирлигининг 159-сонли буйруғига асосланиб, 2013 йил 23 июнида биринчи проректор  проф.Қ. Шарипов ва проф. А.Саидов ташаббуси билан ташкил этилди. Шу йилдан ТТПУ ректори 147/01 буйруғига  асосан иш фаолиятини бошлади.

2013 йилнинг сентябр ойидан бошлаб то ҳозирги кунга қадар, физика-математика фанлари доктори, профессор Саидов Абдулла Абдуназарович кафедра мудири лавозимида иш фаолиятини олиб бормоқда. Хозирги кунга қадар кафедрага бир қанча профессор ва ўқитувчилар қабул қилинди.

Кафедра тузилишидан мақсад – Тошкент шахридаги Турин Политехника университетида ўқитиладиган мутахассисликлар бўйича фанларни умумий бирлаштирувчи, битираётган талабаларни касбий кўникма ва малакаларини назорат қилувчи мутахассислик кафедрасини очишдан иборат эди.

Кафедрада “Машинасозлик  технологияси”, “Энергетика”, “Саноатда ахборот технологиялари ва Автоматика бошқарув тизими,” “Саноатда фуқаролик қурилиши ва архитектура” йўналишлари талабаларига билим ва тарбия бериб келмоқда.

Хозирги кунда кафедрада 3 та профессор, 1 та доцент,  2 та катта ўқитувчи, 2та ўқитувчи ва ўқув ишлартга ёрдамчи ходимлар фаолият кўрсатмоқдалар.

“Амалий фанлар” кафедраси профессор ва ўқитувчилари хозирги кунгача қуйидаги фанлар ихтисослиги бўйича дарс бериб келишмоқда:

  • “Material Science and Technologies”
  • “Fluid Mechanics, Hydraulics”
  • “Tractors and Engineers"
  • “Testing of Agricultural techniques and Technologies”
  • “Manufacturing Process”
  • “Drawing”

Кафедранинг илмий фаолияти

Ҳозирги кунда кафедрада қуйидаги йўналишларда илмий изланишлар олиб борилмоқда:

  1. “Узавтосаноат” АК корхоналарида  ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини камайтириш ва махалллийлаштириш дастурини ошириш – Рахбар проф. А. Саидов;
  2. Сейсмоплатформа гидротизимини бошқариш ва ростлаш технологиясини ишлаб чиқиш ва уни ишлаб чиқаришга қўйиш – Рахбар проф.Қ. Шарипов;
  3. “GM-Uzbekistan” корхонаси мисолида саноат чиқиндиларидан иккиламчи энергия ташувчиларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш – Рахбар проф. А. Саидов;
  4. Выявление закономерностей механизмов энергоэффективности и математическое моделирование режимов насосных станций – Рук. проф. Хохлов В.А.