Вазирлар Маҳкамаси Тошкентдаги Турин политехника университетига оид қарор чиқарди

Тошкентдаги Турин политехника университети «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси эҳтиёжлари учун «Авиакосмик инжиниринг» йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлайди.

19 декабрь куни Ўзбекистон ҳукумати «Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида авиакосмик инжиниринг соҳасидаги кадрлар тайёрлашни ташкил этиш тўғрисида» қарор чиқарди.

Қарор матнида таъкидланишича, университет 2017/2018-ўқув йилининг иккинчи семестридан бошлаб «Машинасозлик технологияси» йўналиши бўйича бакалавриатнинг учинчи босқичи асосида янги йўналишда талабалар гуруҳи тайёрлашни бошлайди.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг корхоналари базаси янги йўналишдаги талабалар учун лаборатория базаси ва малака амалиётини ўташ базаси бўлиб хизмат қилади.

@kun.uz