Ҳурматли талабалар ва университет ҳодимлари!

         Келишувга асосан университетга 23 феврал куни Кореялик профессор Сонг Чанг Суб ташриф буюриши кутилмоқда.

         Профессор Сонг Чанг Суб Жанубий Кореянинг етакчи университетларининг профессори ҳисобланиб, корейс тили бўйича йирик мутахассис ҳисобланади.

         Профессор Сонг Чанг Суб ташрфи давомида университет ҳодимлари ва талабалари учун корейс тилини ўргатиш бўйича лекция ўқишни режалаштирган.

         Лекция 23 февралдан 25 мартга қадар давом этиб, унда барча университет ҳодимлари ва талабалари иштирок этиши мумкун.

         Лекцияга қатнашиш истагида бўлган ҳодимлар ва талабалар университет ўқув биносинининг 302 ҳонасига келиб ёки 246-60-28 телефон рақами орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.