Германияга Ўқув-амалий саёхат, 2017 йил

Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университети мана бир неча йиллардан бери халқаро ташкилотларнинг турли дастурларида фаол иштирок этиб келмоқда. Жорий йилда ҳам Германиядаги ҳамкор университетлар ва ташкилотлар кўмагида Германия академик алмашинув хизмати (DAAD) билан ҳамкорликда ташкил этилган “Ўқув-амалий саёхат-2017”(Study Trip 2017)  грант лойиҳаси қўлга киритилди.

2-сентябрдан 14- сентябргача давом этган “Ўқув-амалий саёхат-2017” лойихасида университетнинг билимли ва иқтидорли, ҳар томонлама тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган 11 нафар талабаcи қатнашишди.

Бу лойиханинг асосий мақсади хорижий олий таълим муассалари таълим жарайони билан талабаларни яқиндан таништириш, тажриба алмашишга имконият яратиш билан бирга, йирик автомобил ва қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи  заводларнинг фаолияти билан таништириш бўлди.

Талабалар ўқув амалиётнинг илк кунларини Германиянинг Брауншвейг шахридан бошлашди. У ерда талабалар Брауншвейг техника университетида бўлиб, талабаларнинг қишлоқ хўжалиги сохасида яратаётган инновациялари билан яқиндан танишдилар ва мамлакатимиз қишлоқ хўжалигига жорий қилиш мумкин бўлган инновацияларни алохида тахлил билан ўргандилар.

Брауншвейг техника университетида олган қисқача назарий билмларини Германиянинг Харзевинкель шахрида жойлашган қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи “CLAAS” заводида амалий тарафдан мустахкамлаш имконига эга бўлдилар. Талабалар завод ҳамда у ерда талабалар учун махсус ўқув-амалий курслар фаолияти билан танишдилар. Шуни алохида такаидлаш жоизки, “CLAAS” заводида таълим ва ишлаб чиқариш боғлиқлиги тўлақонли йўлга қўйилган экан.

 Ўқув амалиётнинг иккинчи ярми Германиянинг Штуттгарт шахрида давом этди. Бу шаҳарда талабалар Хоэнхайм университетида бўлиб, PhD талабаларининг илмий ишлари билан танишдилар. Университетнинг “Муқобил энергия ва Биогаз” сохасидаги изланишлар ва инновациялар талабаларда алохида таассурот қолдирди.

Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университети талабалари шу билан бирга Штуттгартда жойлашган Mercdes Benz заводи, Mercdes Benz ва Porsche музейида бўлишди. Бу эса талабаларга йирик автомобил ишлаб чиқарувчиларнинг тарихи, бугунги куни ва келажаги билан танишишга етарли имкон яратди.

Талабалар Ўқув-амалий саёхатни Германиянинг Мюнхен шахрида давом эттиришди. Юк автомобиллари ва автобуслар ишлаб чиқарувчи МАN корхонаси талабаларнинг навбатдаги манзили бўлди. МАN корхонасининг асосий заводида бўлган талабалар, юк автомобилининг тўлиқ шаклланиш жараёнини босқичма-босқич кузатишди. Тайёр техниканинг тест жараёни талабаларнинг назаридан четда қолгани йўқ. Бир неча босқичли тест жараёнидан ўтган техниканинг ишонли бўлишига талабалар шахсан гувох бўлишди.  

Лойиханинг якуний қисмида талабалар Германиянинг Франкфурт шахрида бўлиб, BMW музейи талабаларнинг охирги манзили бўлди.

14-сентябрь куни университет талабалари бир олам таассурот, билим ва кўникмалар билан Тошкентга қайтишди.

1

4

5

6

7

8