“Табиий ва математика фанлари” кафедраси 2009 йилда ташкил топган.

 Кафедра қуйида келтирилган 5та асосий блокларга ажратилган фундаментал фанлар бўйича ўқув жараёнини таъминлайди:

  • «Математика», «Геометрия», «Математик таҳлил»;
  • «Физика»;
  • «Кимё», «Анорганик кимё»;
  • «Ахборот ва коммуникацион технологиялари», «Компьютер фанлари»;
  • «Техник чизма ва чизма геометрия асослари», «Инженер графикаси»;

Кафедра аъзоларининг илмий йўналишлари:

  • олий умумий ва касбий таълим назарияси ва услубиёти;
  • амалий математика;
  • динамик тизимлар;
  • математик моделлаштириш;
  • электрон ўқитиш ва масофавий таълим;
  • виртуал алгоритмларини яратиш муаммолари;
  • материалшунослик ва янги материаллар технологиялари;
  • динамик тизимлар;
  • муқобил энергетика муаммолари

Кафедрада инновацион педагогик технологияларидан кенг фойдаланиш  йўлга қўйилган: модулли ўқитиш, адаптив ўқитиш тизимлари, интерактив ўқитиш технологиялари. Турли назорат воситалар қўлланилмоқда: компьютер ёрдамида тест назорати, дастурлаштирилган назорат. Ўқитиш жараёнида презентация, видеоёзувлар, ходисалар ва жараёнлар анимациясидан ҳамда интерактив доскалардан кенг кўламда фойдаланилади. Систематик тарзда кафедрада илмий-методик семинарлар ўтказилади.