14 Mar Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети “Очик эшиклар куни”га барчангизни таклиф этади!!

Энг нуфузли ва замонавий олий ўқув юрти талабаси бўлишни истаган ҳурматли ёшлар, академик литцей ва касб-ҳунар колледжлари битирувчилари, барча абитуриентлар ва ота-оналар диққатига!
Жорий йилнинг 19 март куни Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида “Очиқ эшиклар куни” ўтқазилишини маълум қиламиз.
“Очиқ эшиклар куни” давомида ташриф буюрчилар университет таълим жараёни, мавжуд йўналишлар, ҳусусан: машинасозлик технологияси, саноат-хўжалик қурилиши ва архитектура, ахборот технологиялари: саноатда ахбротлашган бошқарув тизимлари йўналишлари тўғрисида 2019-2020 ўқув йили учун университет қабул жараёни ҳақида ҳамда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишлари мумкин бўлади.
Тадбир 2019 йил 19 март куни соат 10:00 дан 17:00 гача бўлиб ўтади.
“Очиқ эшиклар куни”га мархамат!
Manzil: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Кичик халқа йўли, 17 уй. Tel.: 71 2466348